“Гўзаллик ва саломатлик сари” марафонига старт берилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан янги лойиҳа бошланди. Яъни, аёллар орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ва семизликнинг олдини олишга қаратилган “Гўзаллик ва саломатлик сари” марафонига старт берилди.
Айни дамда ушбу марафон учун 35 нафардан ортиқ вазни оғир хотин-қизлар танлаб олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил этилиб, гўзаллик ва саломатлик тўғрисида суҳбатлар қурилди.


Эндиликда, ушбу хотин-қизлар билан турли спорт ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА