Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гўзал Тожиддинова “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021” Халқаро танлов ғолибаси
07:00 / 2021-05-21

Тошкент Тиббиёт академиясининг 2-босқич талабаси, навоийлик Гўзал Тожиддинова Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ халқаро танловида қатнашиб, тиббиёт йўналишида биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Унга танлов ташкилотчилари томонидан олтинь медал, халқаро даражадаги 1-ўрин дипломи топширилди.  

 Маълумот учун, мазкур танлов Қозоғистон Республикасининг Нурсултон шаҳрида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб, МДҲ давлатларининг иқтидорли талабалари, тадқиқотчилар иштирок этади.

 Гўзал Тожиддинова бундан 2 йил олдин Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, Халқ таълими вазирлигининг "Олтин медал"и билан тақдирланган эди.    

 Абдували Бўриев, ЎзА