Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғўзадан сифатли маҳсулот олиш имкониятлари кенгаймоқда
15:01 / 2025-09-24

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимида турли тупроқ-иқлим шароитига мос ва тола сифат кўрсаткичи бўйича талабларга тўғри келадиган ғўза навларини экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли Хўжайли, Олтинкўл, Ғиждувон, Самарқанд, Уйчи, Денов, Чиноз ҳамда  Хива нав синаш станция ва участкаларда экилаётган ғўзанинг 20 та нави кўргазмали усулда синовдан ўтказилди.  

Ғўзанинг ушбу навлари тупроқ-иқлим шароитига мослиги, қимматли хўжалик кўрсаткичлари, жумладан, экиш, униб чиқиш муддати, шоналаш, гуллаш ҳамда пишиш муддатига ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига аҳамият берилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида ҳосилдорлик кўрсаткичлари 3 та гуруҳга бўлинди. Бунда 20-25 фоиз навлар 35-40 центнер, 45 фоиз навлар 40-45 центнер, 30 фоиз навлар  50 центнердан юқори ҳосилдорликка эга бўлди.  

Ушбу навлар лаборатория таҳлиллари асосида ўрганилади ва тола сифат кўрсаткичлари юқори бўлганлари ҳудудларга экиш учун тавсия этилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА