Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғўза парваришидаги муҳим агротехник тадбирлар кўздан кечирилди
12:47 / 2024-07-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Норин туманида ўрганиш олиб борди.   

Дастлаб, “Пахтакор” ММТП ҳудудидаги “Норинлик Асрорбек” фермер хўжалиги ғўза майдонларида культивация сифати билан танишилди. Айниқса, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғориш, чилпишни сифатли ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

Вилоят раҳбари шу кунларда ғўза қатор ораларига техникани кўпроқ киритиш ва чилпишни тезлатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.  

Таъкидлаш керак, туманда 2024 йил ҳосили учун 5811 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда.   

Жараёнда тумандаги “Норинкапа” ММТП ҳудудидаги “Дилмурод ўғиллари Жавлон Мавлон”, “Мақсудали Қозоқбой” фермер хўжаликлари ғўза майдони ҳолати кўздан кечирилди.  

Ишни кўзини билган деҳқонлар томонидан айни пайтда ғўза қатор ораларига ҳамда зараркунандаларга қарши биологик ва кимёвий ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, ғўзани “оби-тоби”да суғориш, шарбат оқизиш ишлари бажарилмоқда.  

[gallery-18333]

Ишчи гуруҳ шунингдек, тумандаги “Оқ олтин" ММТП ҳудудидаги “Марғизор саховати” фермер хўжалигида ғўза парваришидаги агротехник тадбирлар билан ҳам танишди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА