Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Government Accelerator" дастури бўйича 50 нафар давлат хизматчиси ўқитилади
11:12 / 2023-02-01

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да тажриба оширмоқда.

Ташриф давомида делегация аъзолари БАА Бош вазири офиси ҳамда Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти билан учрашди.  

БАА Бош вазир офисида бўлиб ўтган учрашувда  Government Accelerator дастури доирасида давлат хизматчиларини тайёрлаш, захирадаги раҳбар кадрлар ҳамда давлат ташкилотлари раҳбарлари учун тренинг ва стажировкаларни ташкил қилиш, “Давлат секторида инновацион диплом” дастури тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий қилиш юзасидан қатор амалий келишувларга эришилди.  

Эндиликда давлат хизмати ходимлари таркибини таҳлил қилиш ва прогноз қилиш бўйича БАА методологияси ўрганилади. Шунингдек, "Government Accelerator" дастури бўйича 50 нафар давлат хизматчиси ўқитилади.  

Делегация учун тайёрланган Дастурга мувофиқ, Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактабига борилди. Учрашув самимий руҳда ўтди. Музокаралар чоғида бошқарув кадрлари учун академик ва ўқув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, бу жараёнга етакчи экспертларни жалб қилиш масалаларида қатор келишувларга эришилди.  

 

ЎзА