Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади
13:25 / 2024-02-12

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди.  

Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

ЎзА