Горбачёв 92 ёшида вафот этди
Собиқ Совет социалистик республикалари иттифоқи (СССР) биринчи Президенти Михаил Горбачёв сешанба куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг 92 ёшида вафот этди.
Шу муносабат билан дунё сиёсатчилари Горбачёв оиласи аъзоларига таъзия билдирмоқда.
“Совуқ уруш қонсиз якунланишига олиб келган туб ислоҳотларни амалга оширган Совет иттифоқининг сўнгги Президенти, Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреати Михаил Горбачёвнинг вафоти ҳақидаги хабардан қайғудаман”, деди ўз баёнотида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш.
ЎзА