Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Google судга тортилди
09:53 / 2026-01-24

Калифорния штатида федерал судья "Google" томонидан тақдим этилган сўровни рад этди.

Аввалроқ истеъмолчилар компанияга қарши тегишли даъво киритган эди. Суд қарорига кўра, шикоятчилар ушбу магнат йирик технология компаниялари ёрдамида онлайн қидирув бозоридаги рақобатчиларни чеклагани, истеъмолчилар танлов эркинлигини бузганини асослаган.

Даъво асосан "Apple", "Android" қурилмалари ишлаб чиқарувчилари ва браузер дастурчилари билан тузилган келишувларга қаратилган бўлиб, ушбу ҳамкорлар компанияни қидирув бозорида устун мавқега олиб чиққан ва майда рақобатчилар ривожланиш имкониятини чеклаган.

Таъкидланишича, муайян битимлар натижасида рақобат йўқотилиб, кам реклама ёки кўпроқ махфийлик таъминланиши билан боғлиқ хизматлар, шунингдек фойдаланувчиларга қидирув учун бериладиган тўловлар каби муқобил жараёнларга тўсиқ қўйилган.

2017 йилгача кузатилган ҳаракатлар билан боғлиқ даъволар ҳозирча кўриб чиқилмайди, кўп йиллик аризалар қайта берилиши мумкин. Компания эса ўзини айбдор ҳисобламаган ва судга шикоят билан мурожаат қилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқи ва рақобатни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланаётган бу воқеа технология гигантларининг глобал бозордаги устунлигини таъминлаётган усулларни синчковлик билан текшириш зарурлигидан огоҳлик қўнғироғи сифатида янгради.

Мусулмон Зиё, ЎзА