Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Google раҳбари: AI "портласа, ҳеч ким омон қолмайди"
23:55 / 2025-11-18

"Google" бош компанияси ҳисобланган “Alphabet” раҳбари Сундар Пичай сунъий интеллект атрофидаги инвестиция портлашини “ғайри оддий, лекин қисман иррационал” ҳодиса сифатида таърифлаб, агар AI бозори пучга чиқса, “ҳеч бир йирик компания, ҳатто "Google" ҳам таъсирдан холи қолмаслиги”дан огоҳлантирди. У BBC мухбирига берган эксклюзив интервьюсида айтишича, бугунги AI юксалиши ўтган аср 90-йилларидаги даврни эслатади: инвестиция кўлами ҳаддан ташқари кенгайган бўлиши мумкин, аммо технологиянинг ўзи, шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга.

“Alphabet” компанияси қиймати сўнгги етти ойда икки баробар ошиб, 3,5 триллион долларга етди. Корхона Нвидиа билан рақобатлашувчи супер чипдан тортиб, "YouTube" маълумот базаси ва "DeepMind" тадқиқотига қадар, тўлиқ технологик экотизимга эга “full stack” модели билан бозор тебраниши таъсирида ҳаракатланмоқда.

Пичай "Google" Буюк Британияга 5 миллиард фунт янги сармоя киритгани, компания Лондондаги глобал AI марказларидан бирига айланиши ҳамда биринчи марта ўз моделлари айнан Қиролликда ўқитилиши мумкинлигини тасдиқлади. Шунга қарамай, сунъий интеллект беҳисоб энергия талаб қилиши глобал миқёсда хавотир уйғотаётганини ҳам тан олди — AI тизими дунёдаги мавжуд электр энергиясининг 1,5 фоизини истеъмол қилмоқда. Айнан шу ҳолат жамоанинг 2030 йилга бориб “ноль эмиссияга эришиш” стратегиясига салбий таъсир кўрсатаётганини англатади.

Миллиардер AI меҳнат бозорига ҳам таъсир этаётганини таъкидлаб, сунъий интеллектни “инсоният яратган энг чуқур технология” деб атади. Унинг фикрича, AI айрим касбларни ўзгартиради, баъзиларини йўқотади, лекин энг муҳими, мослашганлар учун улкан имкониятлар яратади.

– Ўқитувчими, шифокорми – фарқи йўқ, AI билан муомалани ўрганган муваффақият қозонади, – дейди инвестор.

Мусулмон Зиё, ЎзА