Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Google” компанияси “Gmail”ни AI платформага айлантирмоқчи
15:15 / 2026-01-09

“Google” компанияси “Gmail” электрон почта хизматига сунъий интеллект асосидаги янги функцияларни қўшиб, дунёдаги энг оммабоп платформага айлантирмоқчи. Бу ҳақда “Euronews” нашри ёзиб чиқди.

Янги имкониятлар орасида — “Help Me Write (ёзишда менга ёрдам бер) функцияси бўлиб, ушбу восита фойдаланувчининг ёзиш услубини ўрганиб, хатларни янада равон ва аниқ ифодалаш учун реал вақт режимида таклифлар беради. Бундан ташқари, “Gmail” узун ёзишмаларни қисқа мазмунга келтириб бериши ва кирувчи хатлар асосида бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхатини тузиши мумкин бўлади. Бу имкониятлар барчаси “Google”нинг энг сўнгги сунъий интеллект модели — “Gemini 3” асосида ишлайди

Маълумки, сунъий интеллект — компьютер тизимининг инсон фикрлашига ўхшаш тарзда таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш қобилиятидир. “Gemini 3” эса катта ҳажмдаги маълумотларни тез ва мантиқий қайта ишлашга мўлжалланган илғор модель ҳисобланади. Дастлаб ушбу янгиликлар фақат АҚШда инглиз тилида тақдим этилади. “Google” уларни кейинчалик бошқа давлатлар ва тилларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Экспертлар фикрича, “Gmail”га сунъий интеллектнинг чуқур кириб келиши айрим хавотирларни ҳам келтириб чиқаради. Нотўғри ёзилган хатлар, чалғитувчи маълумотлар ёки фойдаланувчи сирларини таҳлил қилиш билан боғлиқ махфийлик масалалари шулар жумласидан. “Google” барча маълумотлар ҳимояланганини ва хатлар сунъий интеллектни ўқитиш учун ишлатилмаслигини таъкидламоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА