Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гонконгда юк самолёти денгизга тушиб кетди
10:44 / 2025-10-20

Бугун тонгда Гонконг аэропорти учиш-қўниш йўлаги бўйлаб юриб кетаётган юк самолёти изидан оғиб, хавфсизлик хизмати машинасига урилди.

Натиажада учоқ ҳам, автомобиль ҳам денгизга қулади. Машинадаги икки киши ҳалок бўлган, самолётнинг тўрт нафар экипаж аъзоси жабрланмаган

Туркиянинг "ACT Airlines" авиакомпаниясига тегишли "Boeing-747" русумли ҳаво кемаси Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳридан етиб келгач, соат 03:50 атрофида Гонконг халқаро аэропортига қўнаётган эди. Самолёт Дубайда жойлашган "Emirates" узоқ масофага юк ташувчи компания томонидан ижарага олинган эди.

– Учувчилар қўниш олдидан ёрдам сўрагани йўқ, чапга сирпанишдан олдин махсус йўлаги энининг тахминан ярмича келадиган масофага силжиди, – деди аэропорт хизмат кўрсатиш бўйича ижрочи директори Стивен Ю матбуот анжуманида. – Навбатчи автомобиль учиш-қўниш йўлагига чиққани йўқ, учоқ эса йўлакдан чиқиб кетди ва тўсиқ ортидаги машина билан тўқнашди.

Қутқарувчилар денгизга тушиб, 40 дақиқа давом этган қидирувдан сўнг автомобиль ичида қамалиб қолган икки хавфсизлик ходимини топди. Қўниш вақти об-ҳаво тиниқ бўлган. Ҳалокат сабаби ўрганиляпти.

М.Пирматова, ЎзА