Гонконгда каптар ўлдиргани гумонланган аёл ушланди
Гонконг полицияси каптарни ўлдирганликда гумонланган 58 ёшли аёлни ҳибсга олди, деб ёзди “South China Morning Post” нашри.
Йўловчилардан бири жувон каптарни ерга ирқитгани ҳақида хабар бергач, полициячилар қуш жасадини турар-жой мажмуаси яқинидан топган. Дастлабки суриштирувдан кейин жониворга шафқатсизлик қилгани учун гумонланувчи қамоққа олинган. Орол қонунчилигига кўра, жониворга бешафқат муносабат учун энг кескин жазо сифатида 200 минг доллар жарима ёки уч йил озодликдан маҳрум этиш белгиланган.