Гонконгда COVID-19 туфайли мактаблар қайтадан ёпилди
Нашрнинг маълум қилишича, охирги сутка давомида Гонконгда 30 дан зиёд янги беморлар аниқлангани қайд этилди.
Гонконгдаги барча ўрта таълим муассасалари коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари яна кўпайиб кетганлиги сабабли қайтадан ёпилади. Бу ҳақда “South China Morning Post” газетаси ёзган.
Нашрнинг маълум қилишича, охирги сутка давомида Гонконгда 30 дан зиёд янги беморлар аниқлангани қайд этилди. Қизиғи, уларнинг 11 нафари бир уйда яшаган.
Аввалги хабарларга қараганда, Гонконгда эпидемияда даврида жами 1365 кишида вирус чиққан эди. 7 инсон вафот этгани, 1176 бемор тузалгани ҳам эълон қилинган.