Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гонконгда антивирус хусусиятига эга пўлат яратилди
15:38 / 2021-12-10

Гонконг университети олимлари коронавирусни йўқ қилишга қодир бўлган дунёдаги биринчи пўлат ишлаб чиқарди. Мутахассислар юзаси вирусни йўқ қиладиган, зангламайдиган пўлат ҳосил қилишди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа раҳбари профессор Хуан Мингхиннинг сўзига кўра, айни натижага пўлатнинг кимёвий таркиби ва микро тузилишини созлаш орқали эришилган. “Янги қотишма таркибида мис миқдори юқори, бу моддага антибактериал хусусият бахш этади”, - дея изоҳ берди у.

Қайд этилишича, бундай пўлат юзасида нафақат САРС-СоВ-2 коронавируси, балки Ҳ1Н1 грипп вируси, шунингдек, E.coli ҳам нобуд бўлади.
Тадқиқотчилар фикрича, одатда кенг қўлланиладиган зангламайдиган пўлат антибактериал хусусиятга эга эмас. Бундан ташқари, коронавирус бундай модда юзасида уч кунгача яшаши мумкин.

Экспертлар "давлат инфратузилмасидан фаол фойдаланадиган одамлар орасида вирус тарқалиши хавфи анча юқори" эканини таъкидлайдилар. «Антибактериал» пўлатни оммавий ишлаб чиқарш мумкин, - дея қўшимча қилди Хуанг Мингхин. - Энди одамлар тез-тез ушлайдиган баъзи нарсаларни ўзгартириш имкони пайдо бўлди.