French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гонконг медиа магнати Жимми Лай 20 йилга қамалди
15:13 / 2026-02-09

Гонконгда миллий хавфсизлик бўйича ўтказилган суд жараёни якунланиб, шаҳарнинг энг таниқли медиа магнатларидан бири Жимми Лай 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қарийб 5 йил давом этган мазкур суд ишида 78 ёшли Лай хорижий кучлар билан тил бириктиришҳамда иғвогар материаллар чоп этиш бўйича айбдор деб топилган.

Судьялар унга нисбатан энг оғир жазо тоифаси қўлланганини таъкидлаб, уни барча фитналарнинг асосий ташаббускори ва ҳаракатлантирувчи кучи, деб баҳолади.

Лай судда ўзини сиёсий маҳбус деб атаб, барча айбловларни рад этди. Унинг иши халқаро майдонда кенг резонанс уйғотди. АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер каби қатор етакчилар унинг тақдири бўйича турли баёнотлар берган.

Таъкидланишича, Лайнинг оила аъзолари ва адвокатлари унинг соғлиғида муаммо борлигини билдириб, у қамоқда ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда. Суд эса унинг ёши ва тиббий ҳолати жазони енгиллаштириш учун асос бўла олмаслигини қайд этган.

Маълумот учун: Жимми Лай 2020 йилда ноширлик фаолияти ёпилган “Apple Daily” газетасининг асосчиси. У 2020 йил август ойида ҳибсга олинган.Лай билан бирга мазкур нашрнинг олти нафар собиқ раҳбар ходими, 1 нафар юрист ёрдамчиси ҳам 6 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Д.Ҳакимов, ЎзА