Голливуднинг машҳур режиссёри ўз уйидан ўлик ҳолда топилди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида машҳур режиссёр ва актёр Роб Райнер ҳамда унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер ўз уйида ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди “DW” нашри.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, марҳумларнинг танасида пичоқ жароҳати излари бор. Полиция ушбу ҳолатни эҳтимолий қотиллик сифатида тергов қилмоқда.

Маълумот ўрнида: Роб Райнер Голливуднинг таниқли намояндаларидан бўлиб, “When Harry Met Sally”, “A Few Good Men”, “The Princess Bride” каби қатор машҳур фильмлар қаҳрамони сифатида танилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА