Ғолиблар вилоят босқичида куч синашади
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси спорт мажмуасида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” шиори остида стол тенниси бўйича 2-минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, Спорт бошқармаси ҳамда Стол тенниси федерацияси ходимлари иштирок этди. Унда 15–17 ёшдаги Бухоро шаҳри ҳамда Бухоро ва Ромитан туманларининг энг иқтидорли спортчилари ўзаро куч синашди.

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом рақобат муҳити яратиш ва Олимпия қадриятларини ёш авлод онгига сингдиришдир.


Мусобақа якунида ғолиб спортчилар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди ва диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.