Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар ва совриндорлар тақдирланишди
10:57 / 2025-11-21

Гулистон шаҳрида 17–20 ноябрь кунлари “Беш ташаббус” олимпиадасининг оммавий спорт турлари бўйича республика финал босқичи бўлиб ўтди. Мазкур босқичда республика миқёсидаги саралашда ғолибликка эришган ва финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган қарийб 700 нафар талаба иштирок этди. Беллашувлар Гулистон давлат университети ҳамда шаҳарнинг замонавий спорт иншоотларида бўлиб ўтди.

Мусобақа дастурига мини-футбол, енгил атлетика, стол тенниси ва стритбол каби спорт турлари кирди. Ҳар бир йўналишда иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, маҳорат ва ўйин тактикаси бўйича маҳоратлари синовдан ўтди. Беллашувлар юқори рақобат ва соғлом муҳитда олиб борилди.

20 ноябрь куни Гулистон давлат университети спорт майдонида мусобақа ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазирининг ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, Гулистон давлат университети ва Гулистон давлат педагогика институти ректорлари ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

Маросимда вазир Қўнғиротбой Шарипов олимпиаданинг республика финал босқичи Сирдарё вилоятида юқори савияда ўтганини, шунингдек, мусобақа ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, талаба-ёшларнинг шижоати ва фаол иштирокини юқори баҳолади.

Натижаларга кўра, енгил атлетика йўналишида Шаҳрисабз давлат педагогика  институт ижамоаси  биринчи ўринни қўлга киритган бўлса,  Урганч давлат университети жамоаси иккинчи, Наманган давлат университети жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Стол тенниси бўйича қизлар ўртасида Андижон давлат университети жамоаси биринчи, Фарғона давлат университети жамоаси  иккинчи ва Ўзбекистон миллий университети жамоаси  эса  учинчи ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасидаги стол тенниси баҳсларида Тошкент давлат тиббиёт университети жамоаси биринчи, Андижон давлат университети жамоси иккинчи, Урганч давлат университети жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Стритбол турида қизлар ўртасида Жиззах давлат педагогика университети жамоааси  биринчи, Қашқадарё Халқаро инновацион университети жамоаси иккинчи, Навоий давлат университети жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Ўсмирлар ўртасидаги стритбол баҳсларида мезбон жамоа — Гулистон давлат университети талаба-ёшлари биринчи, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети иккинчи,  Бухоро давлат университети талабалари учинчи эса учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Мини-футбол мусобақасида Гулистон давлат университети талаба-ёшлари ғолибликни қўлга киритди. Термиз давлат университети ва Фарғона давлат университети жамоалари совриндорлар қаторидан жой олишди.

Тантанали маросимда ғолиб ва совриндор жамоаларга дипломлар, мусобақа кубоклари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири