Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар университет маблағи ҳисобидан ўқитилади
09:54 / 2022-04-22

Бухоро давлат университети, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари бўйича фан олимпиадаларининг биринчи босқичи якунланди.

Фан олимпиадасида иштирок этиш учун вилоят умумтаълим мактабларидан 1 минг 676 нафар битирувчи ёшлар рўйхатдан ўтди. 

– Бу олимпиада мен учун кутилмаган янгилик бўлди, – дейди Шофиркон тумани 30-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Достонбек Ғофуров.

– Ўз билимимни синаш, ўқишга топширишдан олдин салоҳиятимни аниқлаб олиш ниятида эдим. Тенгдошларим билан олимпиадага киришдан олдин бироз суҳбатлашдим. Уларнинг салоҳиятини билгим келди. Ёзма иш ва лаборатория машғулоти ёзгач, билимимдан бироз қониқдим. Натижалар ижобий чиқишига умидим катта.  

[gallery-6761]

– Ўтган йиллардан бери қизғин кутилаётган ушбу фан олимпиадаси кўпгина фанларни қамраб олгани билан аҳамиятли, – дейди университетнинг Иқтидорли талабалар илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Умида Холиқова. 

– Ўтган йилда ўтказилган математика фани олимпиадасида 3 нафар ғолиблар университет маблағи ҳисобидан ўқишга қабул қилиш тавсиясини қўлга киритган эди. Жорий йилда ҳам ушбу хайрли анъана давом этади. Юқори савияда ташкил этилган фан олимпиадасининг биринчи босқичида юқори натижа кўрсатган ўқувчилар 2-босқичга тавсия этилади. Фан олимпиадасининг 2-босқичи жорий йилнинг 24 апрель куни бўлиб ўтади.  

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА