Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар тақдирланди
16:56 / 2023-10-31

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилганининг 100 йиллиги олдидан минифутбол мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг судья ва суд ходимлари ғолиблик учун баҳслашди.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада судья ва суд ходимларидан иборат 8 та жамоа ўзаро мусобақалашди.  

[gallery-14320]

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақада 1-ўринни вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2-жамоаси қўлга киритди. Вилоят маъмурий судининг 1-жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўрин вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1-жамоасига насиб этди.  

Ғолиблар қатор номинациялар бўйича вилоят суди раисининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),  

ЎзА мухбирлари