English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар Республика босқичига йўлланма олди
16:01 / 2024-12-12

Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно-марказда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида, “Мен келажакман” шоири остида “Касблар танлови”нинг Наманган вилояти босқичи ўтказилди.

Вилоят ёшлар ишлари ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан ўғил-қизлар бандлигини таъминлаш, уларда касб-ҳунарга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда шаҳар, туман ҳудудий саралашларида ғолиб бўлган 70 нафар иштирокчи новвойчилик, пайвандлаш устаси, электромонтаж устаси, дизайнерлик ва ёш қутқарувчи йўналишлари бўйича беллашди.  

“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2024” кунларида уюштирилган ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев мазкур танлов нафақат рақобат майдони, балки ўз тажрибасини ошириш ва келажакда муваффақиятга эришиш сари илк қадам эканлигини таъкидлади. Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббус йўналишларини ўзида қамраб олган мазкур танловнинг ҳар бир қисми қизғин тарзда кечди.  

Танловнинг якуний натижаларига кўра, новвойчиликда Ҳусанбой Муҳаммадсолиев (Наманган шаҳри), электромонтаж борасида Жамшид Солибоев (Наманган шаҳри), пайвандчилик йўналишида Баҳодир Тоштанов (Норин тумани), дизайнерликда Зулхумор Лутфуллаева (Наманган шаҳри), ёш қурувчилар ўртасида эса Яҳё Абдукаримов (Давлатобод тумани) ғолибликни қўлга киритди.  

“Касблар танлови”нинг биринчи ўрин соҳиблари танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Ғолиблар ва фахрли ўринлар эгаларига пул мукофотлари берилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА