English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар пойтахтда беллашади
14:21 / 2024-08-19

Президент соврини – “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” республика танловининг финал босқичида иштирок этиш мақсадида Жиззах вилояти босқичи ғолиби Жиззах шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаби жамоаси Тошкент шаҳрига йўл олди.

Ўтказилган ушбу танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаб жамоаларига вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган пул мукофотлари топширилди. 

Жумладан, 1-ўринни эгаллаган Жиззах шаҳар 22-сонли умумтаълим мактаби жамоаси республика финал босқичига йўлланма ва 250 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 2-ўринни эгаллаган Зомин туманидаги 60-мактаб жамоасига 200 миллион сўм ва 3-ўринга лойиқ топилган Зарбдор тумани 9-сонли умумтаълим мактаби жамоасига эса 150 миллион сўм пул топширилди.  

Жиззах шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби жамоаси мамлакатимиз пойтахтида ўтаётган танловнинг республика финал босқичида ўз иштирокини эртага бошлайди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.