French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар номи маълум бўлди
16:22 / 2025-11-20

Гулистон шаҳрида ўтказилаётган “Беш ташаббус” олимпиадасининг республика финал босқичи уч кундан бери қизғин баҳслар остида давом этмоқда.

Мусобақада мамлакат бўйлаб сараланган 700 нафарга яқин иқтидорли талаба-спортчилар иштирок этмоқда. Улар мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси ва стритбол турлари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Гулистон давлат университетида олий таълим муассасаларининг жамоалари ўртасида ўтказилган енгил атлетика баҳслари якунланди. Хусусан, 4х100 метр аралаш эстафетада ғолиблар маълум бўлди. Якуний натижаларга кўра, Қашқадарё вилояти жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Хоразм вилояти жамоасига, учинчи ўрин эса Наманган вилояти жамоасига насиб қилди.

Шу вақтда спортнинг қолган турлари – стритбол (йигитлар ва қизлар), волейбол (йигитлар ва қизлар), стол тенниси (йигитлар ва қизлар) ҳамда мини-футбол бўйича гуруҳ босқичи беллашувлари ҳам қизғин давом этмоқда.

Тадбир ташкилотчилари ёшларнинг спортга қизиқиши ва салоҳиятини намоён этиш, олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жисмоний тарбияни ривожлантириш мақсадида олимпиадани мунтазам ўтказиш  аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири