Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашади
17:22 / 2025-07-23

Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги аёллар ўртасидаги стритбол мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг вилоят босқичида 16-21 ва 22-30 ёш тоифаларида 16 та туман, шаҳар жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 16-21 ёш тоифасида Избоскан тумани жамоаси биринчи, Бўстон тумани вакиллари иккинчи, Булоқбоши тумани жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди. 

[gallery-24434]

22-30 ёш тоифасида эса Жалақудуқ тумани жамоасига биринчи, Шаҳрихон тумани жамоасига иккинчи, Марҳамат тумани жамоасига учинчи ўрин насиб этди. 

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ғолиблар мусобақанинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади. 

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари