Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар мусобақанинг мамлакат босқичида иштирок этади
19:19 / 2025-08-19

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами олдидан Андижонда “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” спорт ўйинлари доирасидаги стол тенниси мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлом ривожланишини таъминлаш, шунингдек, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни тарбиялашга қаратилган ташаббуслари доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” спорт ўйинлари доирасидаги мусобақалар бўлиб ўтмоқда. 

[gallery-24834]

Андижон шаҳар 2-сон спорт мактабида мазкур мусобақалар доирасида қизлар ва ўғил болалар ўртасида ўтказилган стол тенниси ўйинининг вилоят босқичида мусобақанинг минтақавий босқичида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Кескин ва қизиқарли ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида Андижон шаҳар жамоаси вакили Зубаир Неъматов 1- ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Жалақудуқ тумани вакили Муродулло Мирзакаримов ҳамда Избоскан тумани вакили Сарвар Ғанижонов эгаллади. 

Қизлар ўртасида эса 1- ўринга Пахтаобод тумани вакили Моҳигул Аҳмаджонова сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Марҳамат тумани вакиласи Шукрона Аъзамжоновага, учинчи ўрин эса улуғнорлик Фазилатой Исақжоновага насиб этди. 

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари