Андижон вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари жамоалари иштирокидаги “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда уларни спортга кенг жалб этишга қаратилган мусобақанинг умумтаълим мактаблари 1-2 синф ўқувчиларидан тузилган жамоалари иштирок этган вилоят босқичида 16 та туман, шаҳар жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Қизиқарли баҳслар асосида ўтган мусобақа иштирокчилари ўзларининг жисмоний тайёргарлик даражаси, чаққонлиги ва ғалабага жамоавий интилишларини намойиш этди.
Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, Қўрғонтепа тумани жамоаси биринчи, Асака тумани ёш спортчилари иккинчи, Балиқчи тумани жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
[gallery-26700]
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари