Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар мамлакат босқичида қатнашади
16:10 / 2023-08-07

Андижонда футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўйинлари ниҳоясига етди. Мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида вилоятдаги 900 га яқин маҳалла жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳслашди. Вилоят босқичида эса туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар қатнашди.

Қизиқарли, муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг вилоят босқичи ўйинлари финалида Андижон тумани Полосон маҳалласининг “Полосон” ҳамда Олтинкўл тумани Миробод маҳалласининг “Миробод” жамоалари ўзаро куч синашди.  

Вилоятнинг бош футбол майдони “Бобур арена”да бўлиб ўтган ушбу учрашувда “Полосон” жамоаси кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ, рақиб жамоа ҳимояда жонбозлик кўрсатиб, ана шу вазиятларни йўққа чиқарди. Ҳимоявий ўйин намойиш этган мирободликлар қарши хужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Ушбу тактика жамоага омад келтирди. 

[gallery-13040] 

Ана шундай қарши хужумларнинг бирида “Миробод” жамоаси вакиллари ҳисобни очди ва ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Шундай қилиб, рақибидан 1:0 ҳисобида устун келган “Миробод” жамоаси футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

ДХХ кубоги учун мини футбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада эса Избоскан тумани Гуркиров маҳалласининг “Гуркиров” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.  

Футбол ва мини футбол бўйича ДХХ кубогининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда ўз даврининг машҳур футбол юлдузларидан бири Одил Ахмедов иштирок этди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА