Андижонда “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг баскетбол тури бўйича туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.
Асака тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчиларини мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг қишки таътилдаги бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг баскетбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
[gallery-5399]
Унда мусобақанинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ғолиблик учун ўзаро баҳслашди. Ўсмирлар ўртасида тумандаги 59- умумтаълим мактаби, қизлар ўртасида эса 52- умумтаълим мактаби жамоалари мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ спорт залида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари туман босқичи баскетбол мусобақасида тумандаги 5- умумтаълим мактаби баскетболчилари ғолиб бўлди. Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндор жамоалари туманлар халқ таълими бўлимлари томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА