Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар Ховосда тантанали кутиб олинди
20:44 / 2022-06-22

Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг республика босқичида Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилган ховослик ёшлар 1-ўринни эгаллади.

Тенгқурлари ўртасида чаққонлик ва тезкорлик намуналарини кўрсата олган ёшлар Ховос тумани марказида тантанали равишда кутиб олинди.

- Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасида муваффақият қозонган ўқувчиларимиз ютуғидан беҳад мамнунмиз, - дейди Ховос шаҳарчасидаги 1-умумтаълим мактаби директори Гулнора Шодиева.

Тадбирда ғолиблар ва устозлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

[gallery-7674]

 

Фурқат ТОШМАТОВ(сурат), ЎзА