Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Esports Ўзбекистон Федерацияси билан ҳамкорликда киберспорт бўйича “Uzbekistan Cup Muynak-2021” Ўзбекистон кубоги турнири бўлиб ўтди.
Турнирда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган 300 нафардан ортиқ киберспортчи “FIFA 22”, “PES 22”, “CS:GO”, “DOTA-2”, “PUBG mobile” ва “Counter Strike 1.6” йўналишлари бўйича иштирок этди.
Турнир якунлари бўйича “DOTA-2” йўналиши бўйича биринчи ўринни Тошкент шаҳридан “FIDANZA” жамоаси, иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан “99 Problems” жамоаси, учинчи ўринни Тошкент шаҳридан “Red Star” жамоаси, “PUBG mobile” йўналиши бўйича биринчи ўринни Наманган вилояти “Not Noobs” жамоаси, иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан “Royal X Team” жамоаси, учинчи ўринни Тошкент вилоятидан “Royal Team CIS” жамоаси эгаллади. Шунингдек, “CS:GO” йўналиши бўйича биринчи ўрин Тошкент шаҳридан “Finochka” жамоасига, иккинчи ўрин Самарқанд вилоятидан “Ez4Uzbek’s” жамоасига, учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан “Meet Your Creator” жамоасига насиб этди.
[gallery-5161]
“Counter Strike 1.6” йўналиши бўйича биринчи ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан “Innovator”, иккинчи ўрин “Extreme”, учинчи ўрин “Sun love Kungrad” жамоалари эгаллади. Бундан ташқари, “FIFA 22” йўналиши бўйича биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Фазилбек Абипов, иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Наврўз Каипов, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Саламат Бозорбоев, “PES 22” йўналиши бўйича биринчи ўринни Фарғона вилоятидан Абу Бакр Абдураззоқов, иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Руслан Жусипов, учинчи ўринни Андижон вилоятидан Асадуллоҳ Каримов қўлга киритди.
Турнир ғолиблари ва совриндорларига пул мукофотлари ва жорий йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган киберспорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг гранд финалига йўлланмалар топширилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА