Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар аниқланди
13:31 / 2023-05-16

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да 15 май – Халқаро оила кунини кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан “Фаровон оила сари” шиори остида 5 майдан 5 июнга қадар “Оилаларни мустаҳкамлаш ойлиги” эълон қилинган.

Ойлик доирасида маҳаллалар, меҳнат жамоалари, ўқув муассасаларида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада фарзанд тарбияси, қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрни тўғрисида маънавий-маърифий учрашув, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар, тарғибот акциялари, спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга ёш оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун муқаддас қадамжолар бўйлаб янги бунёд этилган мажмуаларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.  

“Халқаро оила куни” Бухоро вилоятида ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари – ёшлар учун ибрат мактаби”, “Менинг оилам – менинг фахрим”, “Янги Ўзбекистоннинг бахтли оиласи”, “Оилам учун мен ўз қўлим билан тайёрлаган совғам”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” маънавий-маърифий тадбирлар, маданий ва кўнгилочар дастурлар, аёллар спартакиадалари, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлар натижаси ўлароқ оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, намунали оилаларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

 

Зариф КОМИЛОВ,  

ЎзА