Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар аниқланди
07:23 / 2021-09-30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишининг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Қатағон қурбони бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти, ўша пайтларда мамлакатимизда ҳукм сурган мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муайян тарихий воқеалар ҳақида энг яхши асарлар ижодий танлови якунланди.

2021 йилнинг 29 сентябрь куни ушбу ижодий танловнинг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мустабид тузум томонидан шафқатсиз қатағон қилинган давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларининг, оддий касб эгаси бўлган минглаб юртдошларимизнинг номлари ва хотираларини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва матонати мисолида ёш авлодимизни Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган ижодий ишлари учун қуйидаги ижодкорлар танлов ғолиблигини қўлга киритишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра,

1-ўрин Хуршид Дўстмуҳаммадга    “Юз йиллик қотиллик қиссаси”

номли тарихий-ҳужжатли-маърифий қиссаси учун берилди

2-ўринга Шеркон Қодирий  “Дийдор қиёматга қолса нетай” асари учун муносиб топилди.

    Шунингдек, Сирожиддин Аҳмедов  Қатағон қурбонларига оид бир туркум асарлари учун  2-ўринга муносиб топилди.

3-ўрин Абдуқаюм Йўлдошевга   “Жадид” қиссаси учун,Саттор Тожибоевга “Ниқобланган разолат” ҳамда

“Кремлнинг қалтис ўйини” номли 2 жилдлик бадиий-ҳужжатли асарлари учун, Исматилла Йўлдошевга  (марҳум) – “Махфий маҳкама ёхуд қонунсиз қамалганлар” қиссаси учун берилди.

Рағбатлантирувчи ўринларга  

Фаррух Жабборов  “Абдулла Қодирий” номли бадиий-публицистик фильм сценарийси учун,  

Юсуф Норов  “Саккизинчи ўқ, ёхуд қатағон қизининг қисмати” ҳикояси учун,

Абдулҳай Носиров  Қатағон қурбонлари ҳақидаги шеърлари учун,  

Жўра Фозил “Очиқ эшиклар” ҳикояси учун,  

Фозил Фарҳод  “Абдулла Қодирий” шеъри учун лойиқ топилди.

Тақдим этилган ижодий ишларда дунёда глобал хавф-хатарлар кучайиб бораётган бир паллада миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги ёрқин акс эттирилган.  Танлов ғолибларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Н.Усмонова,

ЎзА