Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб жамоа мамлакат босқичида
18:44 / 2025-06-30

Бухорода футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Жондор туманининг “Нурафшон” ва Пешку туманининг “Қорақалпоқ” маҳаллалари ёшлари ўзаро баҳслашди.

Учрашув якунига кўра, Пешку туманининг “Қорақалпоқ” маҳалласи ёшлари жамоаси 6:3 ҳисобида ғолиб бўлди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида мини футбол ва футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақасининг маҳалла, туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари юқори савияда ташкил этилди.

[gallery-24104]

Тадбир доирасида мини футбол ва футбол мусобақаларининг қизлар ҳамда йигитлар жамоалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Уларга диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мусобақалар якунига кўра, футбол ва мини футбол бўйича “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўпурар” ва “Энг яхши дарвозабон” номинациялари ғолиблари ҳам тақдирланди. Шунингдек, мусобақаларни ташкил этишдаги жонбозлиги учун ҳамкор ташкилотларга махсус совринлар топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Б.Зарипов иштирок этди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.