Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб разведкачиларимиз тақдирланди
17:07 / 2022-03-15

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведка терма жамоаси Покистон Ислом Республикасида бўлиб ўтган V Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.

15 март куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида музаффар ҳарбий хизматчиларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, вазир ўринбосарлари ва видеоконфренцалоқа тарзида эса барча ҳарбий округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирда мудофаа вазири ушбу мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни намуна сифатида кўрсатиб, Қуролли Кучлар тизимида хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчиларни ана шундай фидойилик билан фаолият олиб боришга чақирди.

Жамоамиз эришган ютуқ юксак баҳоланиб, мудофаа вазири томонидан кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди,– дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

ЎзА