Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб ўқитувчилар қўшимча устама олади
16:06 / 2023-03-31

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 1-умумтаълим мактабида 84 нафар ўқитувчи фаолият юритади. Уларнинг 26 нафари олий, 23 нафари 1-, 20 нафари 2- малака тоифасига эга.

– Гарчанд олис ҳудудда бўлсак-да, жамоамиздаги ҳар бир ўқитувчи яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз истеъдоди ва маҳоратини намоён этишга астойдил ҳаракат қиляпти, –дейди мактаб директори Сарвия Кулджанова – Бунинг натижасида ўқувчиларимиз ҳар йили турли танловлар, спорт мусобақалари ва фан олимпиадаларида юқори натижаларни қайд этиб келишяпти.  

Ўтган ўқув йилида мактабни тугатган 36 нафар битирувчиларимизнинг 72.8 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Бу каби ютуқлар ва мамлакатимизда ўқитувчи меҳнатини қадрланиб, муносиб рағбат топаётганлиги педагогларимизни янада руҳлантириб, ўз устида изланишга, юксак марраларни эгаллашга ундамоқда. Яқинда ўқитувчиларимизнинг 7 нафари Вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган танловда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлди.  

Эндиликда Вазир жамғармасидан инглиз тили фани ўқитувчилари Шаҳодат Шапаева ва Махфуза Раҳмонова, биология фани ўқитувчиси Навбаҳор Низомова, рус тили фани ўқитувчиси Абдураҳим Файзуллоев, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилноза Раҳмонова, тарих фани ўқитувчилари Дилдор Ҳамдамова ҳамда Собир Бобоевлар маошларига қўшимча равишда яна 5 миллион сўм миқдорида устама олади.  

Зариф Комилов, ЎзА