Ғолиб китобхонлар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди
Фоторепортаж
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш китобхон" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг қуйи босқичларида жами 33 минг 328 нафар ёш китобсевар қатнашиб, улардан 90 га яқини Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш имконига эга бўлди.
Иштирокчилар 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёш тоифаларида ўзаро беллашди.
Ҳар бир тоифа бўйича ғолиблар диплом ҳамда ноутбук, планшет, телефон, китоблар жамланмаси каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Биринчи ўринни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
[gallery-5590]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА