Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб гимнастикачилар тақдирланди
18:15 / 2025-08-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси икки кун давомида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг бадиий гимнастика йўналиши бўйича ўтказилган вилоят босқичи баҳсларига мезбонлик қилди. Унда ушбу мусобақанинг минтақавий баҳсларида ғолибликни қўлга киритган гимнастикачи қизлар иштирок этди. 

Спортчиларнинг беллашувга пухта ҳозирлик кўргани баҳсларни янада қизиқарли ва муросасиз  ўтишини таъминлади.

[gallery-24765]

Мусобақа якунида тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган ушбу нуфузли беллашув, энг чекка ҳудуд спортсеварлари орасидан ҳам маҳоратлиларини саралаб, янги юлдузларни кашф этаётганлигини фахр билан тилга олди. 

Ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси ва Миллий олимпия қўмитаси вилоят бўлими томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА