Гольф: “Ипак йўли-2025” турнирида ҳамюртларимиз ғолибликни тантана қилди
Пойтахтимиздаги гольф клубида ташкил этилган “Ипак йўли-2025” халқаро турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг 8 та жамоаси уч кунлик беллашувларда ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қизиқарли кечган мусобақалар доирасида келгусида “Ипак йўли” турнирининг анъанавий ўтказилишини таъминлаш, уч мамлакат вакилларидан иборат доимий фаолият юритувчи ташкилий қўмита ташкил этиш ва мусобақанинг ягона регламентини тасдиқлаш мақсадида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон гольф федерациялари ўртасида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Гольфнинг "Scramble", "Four-ball" ва "Singles Stroke Play GROSS" форматларида ўтган муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 2-ўрин Қозоғистон, 3-ўрин Россия Федерацияси вакилларига насиб этди.

Т.Рўзиев, ЎзА