French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғофуржон Мирзаев: “Етиштирилган мўл ҳосилни ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш – энг муҳим вазифа”
15:19 / 2022-05-30

Сирдарё вилояти ғаллакорлари томонидан жорий йилда мўл ҳосил етиштирилди.

Галдаги вазифа эса ушбу ҳосилни ўз вақтида ўриб-йиғиб олишдир.

Гулистон туманидаги “Орол неъматлари” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда шу ҳақида сўз борди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий негизидан бири ғалла эканлигини инобатга олиб мавсумни уюшқоқлик билан қисқа муддатларда якунлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда вилоят миришкорлари 80 минг гектар майдонда бошоқли дон экиб парваришлади. Ғалла ҳосилини қисқа фурсатларда ўриб-йиғиб олиш учун вилоятда жорий мавсумда 299 та юқори унумли дон ўриш комбайни қатнашмоқда. 

Гулистон туманида 8 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилган. Ҳосилни йиғиб олиш учун туманда 22 та отряд ташкил этилган. Уларга 44 та ғалла ўриш комбайни, 120 та ташиш техникаси бириктирилган. Асосийси, экилган ғалла навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб ўрим-йиғим графиклари ишлаб чиқилган. 

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мутасаддиларга масъулиятли паллада уюшқоқликни ошириш, дала меҳнаткашлари учун барча шароитларни яратиш, ўримни тартиб билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонни шудгорлаш, такрорий экинларни экиш бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар берди.

Президентимиз томонидан ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор механизмларини кенг жорий қилиш, фермер ва ғаллачилик кластерлари ўзлари етиштирган ғаллани биржа савдоларига олиб чиқишлари учун янги тизим жорий қилинганлиги тушунтирилди. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилган, яъни 3 миллион сўм қилиб белгилаб берилган. Бу фермер ва деҳқонларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, сифатли дон маҳсулотлари етиштиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Ш.Суяров, 
Ф.Тошматов(сурат), ЎзА