Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш масалалари...
09:43 / 2022-05-29

Юртимизда буюк алломалар меросини тадқиқ этишни янги босқичга кўтариш мақсадида бир қанча халқаро мақомдаги тадқиқот марказлари – Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятининг йўлга қўйилиши халқимиз маънавий ҳаётида муҳим воқелик бўлди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси томонидан «Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, конференцияда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу халқаро анжуманнинг йилдан-йилга нуфузи ошиб бораётганини таъкидлади.

Анжуманда Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази профессори Мустафо Усмон Амин, Россия Федерацияси Булғор ислом академияси профессори Муҳаммад Айман Заҳровий, Сарбонна университети доктори Муҳаммад Тоуалбиа, Туркиянинг Мармара университети профессори Хуля Алпер ва кўплаб хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва магистрантлари иштирок этди.

Тадбирда «Ислом тушунчасида глобаллашув: муаммолар ва имкониятлар», «Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари», «Диний таълим методологияси ҳамда унинг Ватанга муҳаббатни ўстиришдаги аҳамияти» каби мавзуларда маърузалар муҳокама этилди.

«Бугунги кунда исломни қандай тушунамиз?», «Глобаллашган дунёда ислом: визуаллик ҳукмронлиги остида маънонинг йўқолиши муаммоси», «Мотуридия таълимотида дин ва сиёсат масаласи», «Исломда ижтимоий муаммоларга ечим топиш анъаналари ҳамда замонавий услублар: иқтисодий аспект» каби мавзулардаги маърузалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Конференцияга маҳаллий ва хорижий олимлар ва тадқиқотчиларининг 100 га яқин мақоласи тақдим қилинди. Улардан 20 га яқини хориж олимлари ва тадқиқотчиларининг мақолаларидир. Мазкур мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, тўпламга 70 дан зиёд мақола киритилиши режалаштирилмоқда.

Иштирокчилар эътирофига кўра, мазкур халқаро анжуман диннинг моҳиятини теран англашда, ислом таълимотини тўғри тушуниш ва англашда, ёшлар онгида турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришда долзарб аҳамият касб этади.

Шунингдек, «Жаҳолатни фақат маърифат билан енгиш мумкинлиги» нуфузли олимлар ва ёш тадқиқотчилар томонидан алоҳида таъкидланди.

 

Н.Усмонова, ЎзА