Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал жараёнда Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш омиллари
17:03 / 2023-08-16

Тошкентда “Марказий Осиё: глобал жараёнлар ва минтақанинг барқарор ривожланиши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Марказий Осиё халқаро институтида, Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт олий мактаби Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда етакчи таҳлилий марказлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар, мамлакатимиз илмий-тадқиқот институтлари ходимлари тўпланди.

Учрашувда 2017 йилдан буён қўшни қардош давлатлар раҳбарлари сиёсий иродаси туфайли Марказий Осиё минтақаси кескин ўзгариб, барқарорлик, бирдамлик ва халқаро субъективликка эришаётгани қайд этилди. Минтақавий ҳамкорликни изчил ривожлантириш жараёнини таъминлаган ижобий ўзгаришларнинг асосий омили сифатида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг ҳаётий таклиф, ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.

Таъкидланишича, бундай сиёсат кўп йиллар давомида тараққиётга тўсқинлик қилиб келган кўплаб муаммоларни бартараф этиш имконини берди. Натижада мамлакатларимиз ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш миқдори 2,5 баробар, қўшма корхоналар сони 5 карра, ўзаро ташрифлар 4 марта ошди.

Янгича ёндашув, қарорлар туфайли минтақанинг барча мамлакатларида ягона савдо-инвестиция, саноат, транспорт-коммуникация платформаси ташкил этиш учун шароит яратилгани таъкидланди.

Бугунги кунда барқарор Марказий Осиё аллақачон сармоявий фаолликнинг муҳим марказларидан бирига айланган. Минтақада иқтисодий ўсиш, қўшни ва бошқа давлатларни ҳамкорликка жалб қилиш масалаларига алоҳида урғу берилмоқда.

Россиялик экспертлар фикрича, минтақа давлатларининг ялпи ички маҳсулоти сўнгги беш йилда 20 фоиз ўсиб, 370 миллиард долларни ташкил этгани беш давлатнинг ўзаро жипслашуви орқали жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.

[gallery-13138]

Тан олиш керак, глобал жараён – иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлиги минтақамиз давлатлари алоқадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ижобий тенденцияни кучайтиришга тўсқинлик қилиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан давра суҳбати давомида айни муаммоларнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа яқин минтақалар тараққиётига салбий таъсири кенг муҳокама қилинди.

Экспертлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлайдиган долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашди. Халқаро кун тартибига доир конструктив таклифлар билдирди.

Беҳруз Худойбердиев,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА