Глобал яшил ўсиш институти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Табиат ресурслари вазирлигида вазир ўринбосари ҳамда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI -Global Green Growth Institute)нинг Осиё бўйича минтақавий директор ўринбосари ва ривожланаётган мамлакатлар департаменти раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Яшил иқлим жамғармаси (GCF - Green Climate Fund)нинг “Readiness” дастури ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, “Aral Sea GRIP” дастурини самарали амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, “GCF” лойиҳаларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Мутахассислар иштирокида Ўзбекистоннинг миллий миқёсда белгиланган ҳиссасини бажариш муҳимлиги таъкидланиб, алоҳида эътиборга лойиқ бўлган ўрмон хўжалиги ва чиқиндиларни бошқариш тармоқларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусидаги ҳамкорлик қилиш йўналишлари белгилаб олинди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА