Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Global Times» Ўзбекистон ҳақида
12:19 / 2022-02-01

Хитойнинг йирик нашрларидан бири - «Global Times» газетасида Ўзбекистонга бағишланган йирик мақола эълон қилинди. 

Махсус саҳифада Ўзбекистон ва Хитой дипломатик муносабатининг 30 йиллиги муносабати билан республикамиз замонавий тараққиёти, икки давлат алоқалари хусусида сўз боради.

Муаллиф, жумладан, шундай ёзади: “Қисқа тарихий давр ичида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабат дўстлик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилига асосланган стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Сўнгги йилларда савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, коммуникация, маданий-гуманитар алмашинув, туризм каби кўплаб соҳаларда жадал, кўп қиррали ҳамкорлик кузатилмоқда”.

Нашр ёзишича, 25 январь куни бўлиб ўтган “Хитой - Марказий Осиё” саммити чоғида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари икки томонлама, шунингдек “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Кун тартибида электрон тижорат ва рақамли логистика, яшил технология, муқобил энергия, инновация, COVID-19 га қарши кураш ва бошқа йўналишлар устувор.

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги алоҳида эътиборда: “Ўзбекистон 2022 йилдаги раислиги даврида SEO-савдосини ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракат режасини ишлаб чиқиш, ШҲТнинг саноат ҳамкорлиги дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш, транспорт алоқасини ривожлантириш стратегиясини қабул қилишга, қашшоқликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатни кучайтириш, ахборот хавфсизлиги форумини ташкил этиш, “халқ дипломатияси”ни ва икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мулоқотни фаоллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ва шерикларнинг ҳамкорликдаги фаол иштирокини таъминлаш, ўзаро манфаатли ШҲТ лойиҳаларини амалга оширишга устувор аҳамият беришни таклиф қилмоқда”.

Мақолада таълим соҳасидаги ҳамкорлик самараси алоҳида қайд этилган: “Минглаб ўзбекистонлик талабалар Хитойнинг нуфузли олий ўқув юртларида энг оммабоп мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда. Ўзбекистонлик ёшларнинг хитой тилини ўрганишга қизиқиши йилдан йилга ортиб бормоқда”.

Шунингдек, газета ўқувчилари Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, мамлакатнинг бугунги кундаги натижалари ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларидаги фаол иштироки билан яқиндан таништирилган.

“Ўзбекистон Хитой билан икки томонлама форматда ҳам, халқаро тузилмалар, жумладан ШҲТ доирасида ҳам ёшлар жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар мулоқотини фаоллаштириш бўйича ташаббусларни амалга ошириш учун келгусида самарали ҳамкорлик қилишга тайёр”, — дея хулоса қилади нашр.

Эслатиб ўтамиз, ХХРнинг етакчи нашрларидан бири “Global Times” (“Хуаньцю шибао”) халқаро воқеаларни ёритишга ихтисослашган.

ЎзА