Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал шахмат лигаси иштирокчилари сафида Нодирбек ва Жавоҳир ҳам бор
16:19 / 2023-05-26

Халқаро шахмат федерацияси жорий йилнинг 21 июнь – 2 июль кунлари Дубайда илк бор дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирокида Глобал шахмат лигаси турнири ўтказилишини, унда иштирок этадиган шахматчилар рўйхатини эълон қилди.

Илк бор ташкил этилаётган Глобал шахмат лигаси (GCL) баҳслари 6 нафар шахматчидан иборат 6 та жамоа ўртасида ўтказилади.  

Ушбу нуфузли мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижен, беш карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, Вишванатан Ананд, тўрт карра аёллар ўртасидаги жаҳон чемпиони Хоу Ифан, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, блиц йўналишида 2021 йилги жаҳон чемпиони Максим Ваше-Лаграв, 2013 йилги жаҳон чемпиони Шаҳриёр Мамедяров, 2008 йилги блиц бўйича жаҳон чемпиони Ленер Домингес, уч марта блиц йўналишида жаҳон чемпиони Александр Гришчук ва 2018 йилги тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Даниел Дубовларнинг номи қаторида ўнлаб ёш иқтидор эгалари келтирилган. Шунингдек, рўйхатда яна бир шахматчимиз Жавоҳир Синдоров ҳам бор.  

Халқаро шахмат федерацияси раҳбари Аркадий Дворковичнинг фикрича, жаҳон шахматида ўз ўрнига эга бўлган номдорларнинг жамоавий тарзда мусобақалашиши лига замонавий шахмат экотизимида янги даврни бошлаб беради.  

Т. Рўзиев, ЎзА