Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Глобал ривожланиш бўйича ташаббус” дўстлари гуруҳи йиғилиши ҳақида
11:26 / 2022-09-22

Нью-Йорк шаҳрида Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И раислигида "Глобал ривожланиш бўйича ташаббус” дўстлари гуруҳи доирасида Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбирда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакати сиёсат идоралари раҳбарлари, БМТ муассасалари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз чиқишида "Глобал ривожланиш бўйича ташаббус” дўстлари гуруҳи БМТ томонидан белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадига эришишни жадаллаштириш бўйича фикр, илғор тажриба алмашиш учун муҳим майдон эканини таъкидлади.

https://cdn3.mfa.uz/2022/09/22/05/17/2_MBNEo81Iz4_low.jpg

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Барқарор ривожланиш мақсадининг ҳаётга тадбиқ этилишини тезлаштириш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, "яшил йўлаклар" ташкил этиш, истеъмол маҳсулотлари етказиб бериш тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклиф қилинди.

Иқлим масаласи юзасидан мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Иқтисодиётни карбонсизлаштириш, чўлланишга қарши кураш, биологик хилма-хилликни сақлаш, муқобил энергияни ривожлантириш бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришга қаратилган самарали усулларни ўрганиш муҳимлиги қайд этилди.

 

ЎзА