Глобал қурол-яроқ бозорининг 43 фоизи АҚШга тегишли
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Пентагон раҳбари Пит Хегсет Вашингтон глобал қурол бозорида етакчилик мавқеини сақлаб қолишига ишонч билдирган. Бу ҳақда “USA Today” нашри ёзди.
Таъкидланишича, хорижий шериклардан Америка ҳарбий аслаҳаларига буюртмалар қиймати 900 миллиард долларга етган. Бинобарин, иттифоқчилар аллақачон пули тўланган қурол-яроқ етказиб берилишини бир неча йил кутишга мажбур бўлмоқда. Мақолада келтирилишича, ҳозир 190 мамлакат ва минтақадан жами 16 000 дан зиёд шундай буюртма олинган.
С.Раҳимов, ЎзА