Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади
21:04 / 2023-09-08

Global Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади.

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларусь, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.  

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон — 24; Россия — 28; Арманистон — 32; Озарбойжон — 36; Украина — 36; Қирғизистон — 40; Тожикистон — 67.  

Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

М.Турдалиева, ЎзА