Глобал медиа саводхонлик ҳафталиги
ЮНЕСКО томонидан “Ахборот саводхонлиги. Ишонч сари йўл” мавзусида глобал медиа саводхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.
Бундай тадбирлар орқали ташкилот аъзо давлатларга соҳада миллий сиёсат ва стратегияни шакллантиришда ёрдам бериш йўли билан сиёсатчилар, ўқитувчилар, ахборот соҳасидаги мутахассислар салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади.
Маълумот ўрнида: медиа ва ахборот саводхонлиги кишиларга ахборот ва контентнинг бошқа шаклларини тақдим этиш, ахборот ёки бошқа турли хил контентга эга бўлишни осонлаштирадиган муассасалар билан танқидий ва самарали ишлаш, шунингдек, рақамли технологиядан зийраклик билан фойдаланиш ваколатини ўз ичига олади.
Ҳафталик доирасида “медиа ва ахборот саводхонлиги, маданиятлараро мулоқот” мавзусида халқаро конференция, шунингдек, “Ёшлар кун тартиби” форуми ҳам бўлиб ўтади.
Г. Абдуллаева, ЎзА