Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал гендер индекс рейтингларида Ўзбекистоннинг ўрни қандай?
15:27 / 2023-05-15

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан “Глобал гендер индекс рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини мустаҳкамлаш масалалари” мавзусида тадқиқот ўтказилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мазкур тадқиқот 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг март ойларигача амалга оширилди.    

Қайд этилишича, “Глобал обсерватория” илмий маркази томонидан 2016 йилда 200 дан ортиқ индекс ва рейтинглар каталоги тузиб чиқилган бўлиб, шундан 30 га яқини у ёки бу даражада гендер мавзусига дахлдор бўлгани сабаб алоҳида гуруҳларга ажратилган.  

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, “Аёллар, бизнес ва қонун” индексининг асосий индикаторлари бўйича 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича Ўзбекистон аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилиб, 5 поғонага юқорилаб, дунё давлатлари орасида 134-ўринни эгаллади.  

Бироқ “Аёллар, бизнес ва қонун” индексининг 2021 ва 2022 йиллардаги ҳисоботларида Ўзбекистон 190 та давлат орасида 70,6 балл билан қайд этилган ҳолда ўрни ўзгаришсиз қолиб келмоқда.  

Ушбу индекс таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон қуйидаги йўналишларда, жумладан “Иш жойи” кўрсаткичи бўйича 50 балл, “Ойлик тўлов” кўрсаткичи бўйича 25 балл, “Никоҳ” кўрсаткичи бўйича 80 балл, “Пенсия” кўрсаткичи бўйича 50 балл, “Ота-оналик” кўрсаткичи бўйича 60 балл тўплаган. Қолган “Ҳаракатчанлик”, “Тадбиркорлик” ҳамда “Кўчмас мол-мулклар” каби кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича 100 баллдан тўпланган.  

“Глобал аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” индексининг асосий индикаторлари сифатида Парламентдаги аёллар улуши (28,7%), Аёлларнинг бандлиги (48,7%), Аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш қамрови (36%), Аёлларнинг таълим олишининг ўртача давомийлиги (11,6 йил), Аёлларнинг уяли телефонлардан фойдаланиш даражаси (76,5%), Аёлларга нисбатан ҳуқуқий дискриминациянинг йўқлиги (70,6 балл), Дискриминацион нормаларнинг мавжудлиги (32%), Яқин ҳамкор томонидан зўравонлик (7,3%), Жамоат хавфсизлиги (85,7%) билан Ўзбекистон Республикаси дунё мамлакатлари орасида 74-ўринни эгаллаган.  

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА