Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал форумнинг икккинчи куни бошланди
10:52 / 2022-12-06

Ҳозиргина Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” Халқаро туризм марказида ўтаётган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” мавзусидаги Глобал форумнинг учинчи ялпи мажлиси – иккинчи иш куни бошланди.

Дастлаб ЮНЕСКО Бош директорининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Стефания Жанни ҳамда Парламентлараро иттифоқ президенти Дуарте Пачеко иштирокчиларга видео мурожаат йўллади. Шунингдек, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси координатори, “The Bukharian Times” газетаси бош муҳаррири Рафаэл Некталов сўзга чиқди.

Кеча иккинчи ялпи мажлисда бутун дунёда инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ёш педагоглар тажрибасини оммалаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва ўқитиш бўлими мувофиқлаштирувчиси Елена Ипполити ҳамда мазкур бўлим ходими Паулина Тандионо айни мавзуда маъруза қилди.

Тўртинчи ялпи мажлисда эса иштирокчиларнинг таклиф, тавсиялари асосида 2023-2025 йилларга мўлжалланган якуний ҳужжат - “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси” қабул қилинади. Шунингдек, дастурга мувофиқ, форум сўнгида “Инсон ҳуқуқлари учун” кўкрак нишони ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича танлов совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Дунёнинг нуфузли университетлари инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи профессорлари иштирокида мамлакатимизнинг юридик таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари бўйича маҳорат дарслари” ҳам ўтказилади.

Бироздан сўнг якуний ҳужжат тўғрисида батафсил маълумот берилади.

ЎзАни кузатиб боринг.

Беҳруз Худойбердиев,

Дониёр Якубов (сурат),ЎзА

ЎзА